Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар иттифоқи тўлов-контрактни кимларга тўлаб беради?
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги” фармони ва 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарорига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилган.
Унга кўра, тўлов-контракт асосида бакалавриат босқичига ўқишга қабул қилинган талабалар 2-босқичдан бошлаб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлов-контрактининг 35 фоизини тўлаб берилиши орқали моддий қўллаб-қувватланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Мазкур моддий ёрдамга иттифоқнинг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичларида ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори балл тўплагани талабалар эга бўлиши мумкин. Бунда уларнинг ёшлар Кенгаши томонидан ташкил этиладиган лойиҳа ва тадбирлардаги фаол иштироки, фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида эришган натижалари, ташкилотчилик ва етакчилик қобилияти, илмий ва ижодий фаолиятда эришган натижалари, ўқишдаги аъло баҳолари инобатга олинади.
Ўтган йилги тўлов-контракт миқдори мисолида оладиган бўлсак, тўлов-контакт 8 миллион 800 минг сўм бўлган бўлса, унинг 35 фоизи 3 миллион 80 минг сўмни ташкил қилади. республикадаги 73 та олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган 3279 нафар талабалардан 1967 нафарига худди шу тўлов-контракт пулининг 35 фоизи тўлаб берилди.
Бу жами 4 967 915 364,95 сўмни ташкил қилади.
Талабалар нима дейди?

Шаҳзод Ҳасанов, Самарқанд давлат университети Жисмоний маданият факультети 2 босқич талабаси: — Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилганман. Ёшлигимда отамдан айрилиб, 4 та ўғил ва oнам қолдик.
Ўқишга кирганимда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолияти билан танишдим ҳамда Иттифоқ томонидан биз каби талаба-ёшларга бериладиган имтиёзларни жуда катта қувонч билан кутиб олдим. Айниқса, ўзлаштириш кўрсатгичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларнинг шартнома пулларини 35 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилиши мен учун жуда катта имконият ва таянч бўлди.
Ўтган 2017-2018 ўқув йилида ўқишимда фақат аъло баҳоларга ўқидим. Сабаби оиламга оғирлигим тушмаслиги учун, яхши стипендия олиш ва иттифоқнинг 35 фоиз моддий ёрдамига эга бўлиш эди.
Шунингдек, ёшлар иттифоқи фаолиятида фаол иштирок этиб барча тадбир ҳамда танловларда қатнашдим, илмий мақола ҳамда тезисларим билан республика конференцияларида иштирок этдим. Ушбу интилишларимни ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти инобатга олиб, шартнома пулимни 35 фоизини тўлаб бериш учун Марказий Кенгашга тавсия этишди ва шартнома пулимнинг катта қисми тўлаб берилди.
Бунинг учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқидан миннатдорман. Агар ёшлар ташкилоти моддий кўмак бермаганида, мен ўқишни ташлаб, ишламоқчи эдим. Ҳаётимда катта ўзгаришга сабаб бўлган, талабалик давримни қайтариб берган ушбу лойиҳада бу йил ҳам иштирок этмоқчиман!
Алишер Раҳматуллаев, Бухоро муҳандислик технология институти талабаси: — Институтларда тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган талабаларда доимо битта оғир ўй бўлади: шартнома пулини қандай тўласам экан, деган ўй. Қизлар-ку майли, отаси, акаси ёрдам берар, ўғил болага ҳадеб отасидан, онасидан пул сўраш, менинг назаримда, бирмунча қийинроқ. Шунинг учун мен энг аввало, дарсларни яхши ўзлаштирган ҳолда 5 баҳо олиб, юқори стипендияни қўлга киритишга ҳаракат қиламан. 86 дан юқори балл тўплаган фаол ва ташаббускор талабаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлов шартнома пулининг 35 фоизи тўлаб берилиши эса мен каби талабаларга жуда катта куч ва кўмак беради. 2018 йилнинг март ойида иттифоқ мени моддий рағбатлантириб, тўлов контрактимнинг катта қисмини тўлаб берди. Ёшларнинг муаммолари билан яшаётган, қийин дамларда қўллаб-қувватлаган ёшлар ташкилоти, ҳақиқатан, бизнинг парвозимиз учун қанот бўляпти.
Мавзуга оид
12:54 / 19.06.2024
Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинди
18:15 / 08.11.2021
Ёшлар иттифоқи ҳудудий сектор ёшлари ва раҳбарлари иштирокида китобхонлик танлови ўтказади
16:00 / 19.04.2021
Ёшлар иттифоқи раҳбариятида лавозим ўзгаришлари амалга оширилди
08:09 / 07.04.2021