Ҳиндистонлик эркакнинг ўлимига маймунлар томонидан тошбўрон қилиниши сабаб бўлди
Ҳиндистоннинг Тикри шаҳрида маймунлар тўдасининг 72 ёшли эркакка ғиштлар билан ҳужум қилиши эркакнинг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда Times of India нашри маълум қилди.
Шох-шаббалар териб юрган эркак яқин атрофдаги вайрон бинодан ғиштларни олиб, уларни дарахтлар тепасидан унга қарата улоқтира бошлаган маймунлар тўдасига йўлиққан.
Эркакнинг укасининг айтишича, маймунлар унинг акасига 20 тага яқин ғишт улоқтирган. Бунинг оқибатида қария бош ва кўкрак жароҳатлари олиб, шифохонада жон берган.
Эркакнинг оиласи полицияга маймунлар устидан шикоят қилган, бироқ терговчилар бўлиб ўтган воқеани бахтсиз ҳодиса деб топиб, жиноий иш қўзғатишмаган.
Маҳаллий аҳолининг шикоят қилишича, маймунлар уларнинг ҳаётини “дўзах”га айлантирган. Таъкидланишича, бундай воқеалар бутун мамлакат бўйлаб содир бўлиб туради ва бунда маймунларнинг муайян бир тури – макака-резуслар сабабчи ҳисобланади.
Ҳиндистон удумлари ва анъаналарига кўра, маймунлар муқаддас жонзотлар ҳисобланиб, ҳукумат томонидан қўриқланади.
Мавзуга оид
17:36
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
23:51 / 07.11.2024