Иқтисодиёт | 17:11 / 22.10.2018
55482
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 23 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 18,06 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8226,10 сўмга етган. 

1 евро 19,43 сўмга арзонлаб, 9470,43 сўмни ташкил қилди.

1 Россия рубли 1,91 сўмга ўсди ва 1 рубль 125,76 сўмга тенг бўлиб турибди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси сентябрь ойи бошидан буён ҳар ҳафта узлуксиз кўтарилиб келмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид