Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда рақамли тиббий рентген диагностика аппарати ишлаб чиқарилади
Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда рақамли тиббий рентген диагностика ускуналари ишлаб чиқарилади. Тошкентда бўлиб ўтган Ⅰ Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси Россиянинг нуфузли компаниялари ўртасида 4 та келишув ҳамда компания таркибига кирувчи корхоналар ўртасида кабель-ўтказгич маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича умумий қиймати 10 млн долларлик шартнома имзоланди.
Даставвал Россиянинг “Чебоксар электроаппарат заводи” АЖ билан “Ўзбекистон Республикасида юқори кучланишли ўзгарувчан частотали ўтказгич ҳамда юқори вольтли электр двигателларни енгил ишга тушириш қурилмалари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси бўйича келишувга эришилган бўлса, «Медицинские технологии Лтд» АЖ ҳамда «С.П.Гелпик» МЧЖ билан “Ўзбекистон Республикасида юқори технологияли рақамли тиббий рентген диагностика асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш”, “Нура Инвест” МЧЖ билан “Аккумлятор батареялар ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, шунингдек "Индастриал Холдинг" МЧЖ билан “Ўзбекистон Республикасида замонавий кабел ва сим маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳалари доирасида икки томонлама меморандумлар имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Форум Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида ташкил этилди.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
14:42 / 20.05.2026
Ер ижараси шартномасини узайтиришнинг янги тартиби тасдиқланди
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025