АҚШ ва Россия президентларининг янги саммити муҳокама қилинди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ўзаро учрашувда янги Россия-АҚШ саммитини ташкиллаштиришни муҳокама қилишди.
“Ҳа, биз буни муҳокама қилдик ва мен Николай Патрушевга бу борада қандай имкониятларни кўраётганимизни айтдим. У барча айтилганларни президент Владимир Путинга етказиб қўйишини айтди. Россия президентининг қарори қандай бўлишини олдиндан айтишни истамайман, бироқ, эҳтимол яқин орада сизларга айтадиган гаплар бўлади”, деб айтиб ўтган Болтон.
“Сиз улар иккиси бўладиган иккита жойни белгиладингиз. Биз ҳам Хельсинкида ўтганга ўхшаш саммит бошқа ерда бўлишини тасаввур эта оламиз”, деб қўшимча қилган Болтон.
16 июлда Хельсинкида Россия ва АҚШ президентларининг илк катта кўламли учрашуви бўлиб ўтганди. Бундан ташқари, Трамп ва Путин ноябрда Париж ва Буэнос-Айресда учрашувлар ўтказиши мумкинлиги маълум қилинган.
Мавзуга оид
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024