Ўзбекистон | 11:57 / 23.10.2018
7168
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонга бошқа кишининг паспорти билан киришга уринган Ўзбекистон фуқароси ушланди

Фото: RFE

Чегарачилар Қирғизистонга бошқа шахснинг паспорти билан киришга уринган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди, деб хабар бермоқда Kabar.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 22 октябрида «Достук - автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида чегара наряди ёнида бошқа шахснинг паспорти бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган.

Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистондан Қирғизистонга йўл олаётган бўлган ва паспорт назоратидан ўтаётиб, 1972 йилда туғилган Ш.Н. номига берилган паспортни қирғиз чегарачиларига тақдим этган.

Бироқ, чегара наряди ҳужжатни тақдим этган шахснинг фотосурати билан боғлиқ қатор фарқларни аниқлади. Сўроқ давомида ўзбекистонликнинг тасдиқлашича, бошқа бировнинг паспорти билан Қирғизистонга киришга уринган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, қўлга олинган шахс Қирғизистон Республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди.

Мавзуга оид