Жаҳон | 20:43 / 26.10.2018
10893
1 дақиқада ўқилади

Италияда пенсия ёши пасайтирилиши талаби билан умумий иш ташлаш бўлиб ўтмоқда

Фото: globallookpress.com

Италияда пенсия ёшининг 60 ёшгача пасайтирилиши, маош ва пенсияларни ошириш ҳамда иш кунининг қисқартирилиши талаб қилинаётган умумий иш ташлаш бўлиб ўтмоқда. Акцияда мактаб ва шифохоналар ходимлари иштирок этишмоқда, жамоат транспорти узилишлар билан ишламоқда. 

Repubblica маълумотларига кўра, Trenitalia, Trenord ва Italo темир йўл компаниялари ишчилари рейсларнинг бир қисминигина бажаришмоқда: поездлар эрталабки ва кечки тиғиз соатларда юрмоқда, қолган вақт эса тезкор поездлар ҳаракатланмоқда. Таъкидланишича, иш ташлашга авиакомпаниялар ҳам қўшилиши, Милан аэропортларида муаммолар юзага келиши мумкинлиги маълум қилинган. Акцияга Милан метроси ҳам қўшилиши режалаштирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид