Light | 12:01 / 26.10.2018
16592
3 дақиқада ўқилади

Лонгйир – сайёранинг энг шимолий шаҳри

Фото: Wikipedia

Бу шаҳар Шпицберген архипелагида жойлашган ва жами 2 минг нафар аҳолиси  бор. Ёзда сутка бўйи қуёш чарақлаб туради. Бироқ йилнинг совуқ пайтида бу ерда 4 ой давомида қоронғулик ҳукмронлик қилади. Аҳолининг бари қуролланган. Нима учун? Чунки оқ айиқлар уларга қўшни. Кутилмаган ҳолатларда ўзини ҳимоя қилишни билиш керак.

Фото: Wikipedia

Илгари бу ер кўмир қазиб чиқариладиган йирик марказ эди. Ҳозир буни занглаган техника ва айнан шу мақсадда қурилган иншоотлар эсга солади. Шахталардан бирининг кўриниши мана бундай. Агар ранг-баранг шаҳардан узоқлашилса, манзара бироз хиралашади.

Фото: Wikipedia

Жойга ўтган асрнинг бошларида бир муҳандис ўз номини берган ва унга асос солган. Иккинчи жаҳон уруши вақтида маҳаллий аҳоли Буюк Британияга эвакуация қилинган. Ўша вақтларда фаолият юритган шахталар фашистлар босқинида тўлиқ вайрон қилинган. Тўғри, урушдан кейин уларни қайтадан қуришди.

Фото: Shutterstock

Мана бу оригинал белгини ҳамма жойда учратиш мумкин. У оқ айиқларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантиради. Айтганча, маҳаллий талабага ўқишнинг илк ҳафтасида фақат ўқ отишни ўргатишади. Ҳар эҳтимолга қарши, ахир бу қўшнилар хавфли-да.

Фото: Wikipedia

Бироқ дўконга ҳали ҳам қурол олиб кириш мумкин эмас.

Ҳатто ёзда ҳам ҳарорат барқарор 10 даража илиқдан кўтарилмаслиги мумкин.

Фото: Wikipedia

Қишда қор ҳукмронлиги даврида бу ерда қор устида ҳаракатланадиган мосламалар ёки итлар боғланган чаналардан фойдаланишади. Ана шунинг учун ҳам итлар учун тўхташ жойлари пайдо бўлган. Мана бу тахтача тўхташ жойига бошлайди.

Фото: Shutterstock

Аҳолиси сони аста-секинлик билан ортиб борган. 1917 йилда бу ерда 214 киши истиқомат қилган. Улардан 180 таси эркаклар бўлган. Аҳолининг катта қисми кончилардан иборат эди. Бироқ ҳукумат шаҳар инфратузилмаси билан шуғулланишга қарор қилди. Бу ерда ҳатто аэропорт ҳам очилди. Доимий равишда жой сайёҳлик марказига айланди.

Қизиқарли жиҳати, шаҳар ҳудудида вафот этиш мумкин эмас. Оғир касаллар, лат еганлар ва ҳалок бўлаётганлар материкка юборилади. Гап шундаки, доимий музлик тананинг чиришига имкон бермайди, уларга йиртқичлар эътиборини тортиб, маҳаллий аҳолини хавфга қўяди.

Фото: Wikipedia

Сиз бу ерга саёҳат қилишни истармидингиз?

Мавзуга оид