Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонга саёҳатлар кўпайди: ўзбекистонликлар оқими кескин ошган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда 435 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Покистонга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6,9 баробарга ошган.
Қўмита келтирган рақамларга кўра, 2025 йилда Покистонга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари таркибида саёҳат устун бўлиб, 272 нафарни ташкил этган. Шунингдек, 95 нафар фуқаро хизмат юзасидан, 67 нафар қариндошларни йўқлаш мақсадида, 1 нафар эса ўқиш учун сафар қилган.
Шу билан бирга, 2025 йилда Ўзбекистонга қарийб 18 752 нафар Покистон фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган. Қайд этилишича, покистонлик туристлар сони аввалги йилга нисбатан 3,4 баробарга кўпайган.
Покистонликларнинг сафар мақсадлари бўйича таркибида ҳам саёҳат биринчи ўринда: 10,7 минг нафар. Бундан ташқари, 5,8 минг нафар хизмат юзасидан, 1,8 минг нафар ўқиш учун, 404 нафар тижорат мақсадида ва 74 нафар қариндошларни йўқлаш учун ташриф буюргани қайд этилган.
Мавзуга оид
18:39 / 20.03.2026
Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан мулоқот қилди
11:22 / 20.03.2026
Чет эл саёҳатига чиқаётган ўзбекистонликлар сони ўсиши секинлашди
00:32 / 19.03.2026
Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро жангларни вақтинча тўхтатди
15:11 / 18.03.2026