Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий тўлов тизимига «Ҳумо» номи берилди
Фото: Dreamstime
Аҳоли фикрига асосланган тўлов тизимининг брендини яратиш мақсадида, жорий йилнинг 24 сентябр куни Марказий банк янги ташкил этилаётган тўлов тизимининг номини аниқлаш бўйича танлов эълон қилди.
Танловнинг биринчи босқичида 2,4 минг нафар фуқаро ўз таклифини билдирди. Улар орасидан энг кўп билдирилган учта ном – Ҳумо, Адрас ва Анор танлаб олинди.
Танловнинг иккинчи босқичида, юқорида келтирилган учта номдан бирига овоз беришда 4,0 мингга яқин респондент иштирок этди.
Овоз бериш натижаларига кўра, биринчи ўринни 45,3% овоз билан «Ҳумо» номи эгаллади.
Шу муносабат билан танланган ғолиб «Ҳумо» номини ҳисобга олган ҳолда миллий чакана тўлов тизимининг брендини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилади.
Мавзуга оид
09:30 / 14.02.2026
Марказий банк қўмитаси: 4 тўлов ташкилоти огоҳлантирилди, 8 та ташкилотга жарима
16:42 / 05.02.2026
Исломий банк фаолиятининг жорий этилишига оид қонун Сенатда маъқулланди
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
11:11 / 29.01.2026