Жаҳон | 07:43 / 28.10.2018
14182
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Питтсбургидаги отишмада 11 киши ҳалок бўлди 

Фото: AP/ Gene J. Puskar

27 октябрь эрталаб АҚШнинг Питтсбург шаҳридаги Tree of Life синагогасида содир этилган отишма оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Венделл Хиссрич маълум қилди. 

Полиция қурбонлар орасида болалар йўқлигини тасдиқлаган. 6 киши, жумладан 4 полициячи яраланган. Отишмани содир этган кимса қўлга олиниши вақтида кўплаб ўқотар жароҳатлар олган ва ҳозирда ўрта оғирликдаги жароҳатлар билан шифохонада қолмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, отишмани содир этган кимса 48 ёшли Роберт Бауэрс исмли шахс бўлган. ФҚБнинг тахминича, Бауэрс бир ўзи ҳаракат қилган ва аввал полиция кўзи остига тушмаган. У штурм милтиғи ва камида 3 та тўппонча билан қуролланган бўлган. Таъкидланишича, Бауэрс ҳужум вақтида антисемит шиорлар айтиб қичқирган. АҚШ адлия вазирлиги унга диний тоқатсизлик негизидаги жиноятни содир этиш айбловини қўймоқчи.

Роберт Бауэрс
Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид