Спорт | 15:49 / 28.10.2018
32696
1 дақиқада ўқилади

«Лестер» хўжайини ҳалокати бўйича янги маълумотлар берилди

«Лестер» хўжайни Вичай Сривадханапрабханинг вертолёти қулаб тушиши бўйича янг тафсилотлар пайдо бўлди.

Бунгача инглиз нашрлари қулаб, ёниб кетган вертолёт бортида таиландлик миллиардер ҳам бўлгани ҳақида хабарлар тарқатганди.

Sky Sport Italia маълумотига кўра эса, вертолётда 4 киши бўлган: Сривадханапрабханинг ўзи, унинг қизи ва икки учувчи.

Reuters маълумотига кўра, бортда 5 киши бўлган, бешинчи кишининг шахси маълум эмас.

Ҳозирча клуб ушбу ҳодиса вақтида ҳалок бўлганларнинг шахси бўйича расмий маълумот бермади.

Бугун тонгда, фожиа рўй берган «Кинг Пауэр Стэдиум» яқинига мухлислар гуллар олиб кела бошлашди.

Ушбу ҳодиса АПЛнинг 10-турида, «Вест Ҳэм»га қарши ўйиндан кейин (1:1) содир бўлган. Миллиардер ўйиндан кейин доимий яшаш жойи бўлмиш Лондонга қайтаётганди. Вертолёт ҳавога кўтарилишидан кўп вақт ўтмай, стадион ёнидаги автотураргоҳ ҳудудига қулаган.

Мавзуга оид