00:26 / 29.10.2018
37277

Интернетда Россиянинг янги ҳарбий вертолёти суратлари пайдо бўлди

Интернетда Россиянинг янги “келажак вертолёти”нинг илк суратлари эълон қилинди. Ушбу вертолёт “Камов” конструкторлик бюроси томонидан лойиҳаланмоқда.

Фото: facebook.com/Scramblemagazine
Фото: facebook.com/Scramblemagazine

Суратлар Airbase форумида пайдо бўлган ва вертолёт етарлича юқори баҳо олган.

Scramble Magazine нашрининг конструктор Сергей Михеевга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, парраклари “Камов” маҳсулотлари учун анъанавий тарзда – устма-уст жойлашадиган вертолёт стелс-технология қўлланган ҳолда лойиҳаланмоқда, унда йиғилувчи шасси ва ички бўлинмаларда жойлашадиган қурол бўлади.

Вертолёт янги двигателлар ва “ўрдак” аэродинамик схемаси бўйича бажарилган қанотлар олади. Экипаж аъзолари Ка-52 “Аллигатор” вертолётидаги каби икки ўриндиқли кабинада олдинма-кетин ўтиради. Таъкидланишича, вертолёт 700 км/соат тезлик билан уча олади. Машинанинг ҳарбий версиясидан ташқари йўловчи модификацияси ҳам тақдим қилинади.

Top