Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
Россия 8-9 май кунлари, Украина 6 майдан бошлаб вақтинчалик сулҳ эълон қилди.
Россия «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба» шарафига 8 ва 9 май кунлари Украинадаги уруш бўйича сулҳ эълон қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди. Қарор президент Владимир Путин томонидан қабул қилинган.
«Умид қиламизки, Украина томони ташаббусимизга қўшилади», дейилади вазирлик хабарида.
Шу билан бирга, вазирлик қўшимча қилишича, агар Украина Ғалаба кунини нишонлашга тўсқинлик қилишга уринса, Россия қўшинлари бунга жавобан «Киев марказига оммавий ракета ҳужуми уюштиради».
Ўз навбатида, Украина президенти Володимир Зеленский 6 май ярим тундан бошлаб сулҳ эълон қилди.
«Биз инсон ҳаёти ҳар қандай юбилей байрамидан беқиёс даражада қадрлироқ деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун биз 5 майдан 6 майга ўтар кечасидан бошлаб сулҳ эълон қиламиз», деб хабар берди у.
Унинг сўзларига кўра, Киев сулҳ шартлари бўйича Россиядан ҳеч қандай расмий сўров олмаган.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
12:13 / 19.06.2026