1970 йилдан бери инсоният Ер юзидаги ҳайвонларнинг 60 фоизини йўқ қилди
1970 йилдан 2014 йилгача бўлган сўнгги 40 йил давомида сайёра сут эмизувчилар, қушлар, балиқлар, судралиб юрувчилар ва ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчиларнинг 60 фоизини йўқотди. Бу ҳақда Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF) ҳисоботида айтилади, деб хабар бермоқда РБК.
«Living Planet Index бўйича сўнгги маълумотлар ёввойи ҳайвонларнинг популяцияларида кескин камайиш кузатилаётганини кўрсатади - 40 йил ичида 60%га пасайиш. Бу салбий сигнал ва биз сайёрага кўрсатаётган босимнинг асосий кўрсаткичидир», - дейди WWF International бош директори Марко Ламбертини.
Ҳайвонларнинг энг кўп камайиши Жанубий ва Марказий Америка тропикларида қайд этилди: 1970 йил билан таққослаганда улар 89%га камайди. Чучук сувда яшовчи ҳайвонлар сони ҳам кескин камайди: чучук сув индекси (Freshwater Index) камайиш 83% бўлганини кўрсатди.
Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармасидан билдиришларича, сайёра учун энг катта таҳдид - бу ёввойи табиатни эксплуатация қилиш ва ҳайвонларнинг яшаш жойларини йўқ қилишга олиб келадиган инсон ҳаракатлари.
«Одамлар сайёрамизнинг имкониятлари ҳам етмайдиган шароитда яшамоқда ва Ер юзидаги ҳаётни йўқ қилишмоқда», - дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
10:27 / 02.11.2024
Ин қуришга хомашё, сузиш учун сол: ёввойи табиат пластикка қандай қилиб мослашди?
15:46 / 30.10.2024