Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда стратегик ядровий кучлар машғулотлари бошланди
АҚШда 29 октябрда стратегик ядровий кучларнинг ҳар йили ўтказилувчи Global Thunder-2019 машғулотлари бошланди. Бу машғулотлар доирасида алоҳида эътибор ядровий тийиб туришга қаратилади. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари стратегик қўмондонлиги бошлиғи генерал Жон Хайтен маълум қилди.
Хайтеннинг айтишича, “ядровий учлик стратегик тийиб туришнинг асоси ҳисобланади, АҚШ қўшинлари эса зарурат бўлганда дунёнинг исталган нуқтасида буйруқларни бажаришга тайёр бўлиши лозим”.
Машғулотларда америкалик ҳарбийлардан ташқари, Австралия, Буюк Британия, Дания, Канада ва Жанубий Корея ҳарбийлари ҳам иштирок этади. “21-асрда тийиб туриш глобал ёндашув бўлиши ва унда иттифоқдошларимиз ва ҳамкорларимиз ҳам иштирок этиши керак”, деб таъкидлаб ўтган Хайтен.
Машғулотлар давомида глобал зарба бериш ва ракеталарга қарши мудофаа воситалари ҳаракатлари машқ қилинади.