Спорт | 16:36 / 30.10.2018
6441
4 дақиқада ўқилади

Beeline келажак чемпионлари учун биринчи олимпия сув ҳавзасини совға қилди

Фото: Юрий Корсунцев

- Мазкур ижтимоий лойиҳа учун биз ташвишланганмиз, унга ишқибоз бўлганмиз, 100% даражада бор имкониятларимизни ишга солганмиз – деди очилиш маросимида Beeline Uzbekistan бош директори Дмитрий Шуков.

Бугунги кунда тантанали муҳитда Beeline Uzbekistan раҳбарияти Республика Олимпия захиралари коллежига олимпия стандартидаги биринчи сув ҳавзасини тақдим этди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Beeline раҳбарияти ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирокида ташкил этилган тадбирнинг унутилмас очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўтган йили компания қурилиш бошлангани ҳақида эълон қилган эди ва бугун эса Beeline Uzbekistan жамоаси VEON халқаро компаниялар гуруҳи номидан Республика Олимпия захиралари коллежи учун янги спорт мажмуасини ишга туширди.

- Биз ушбу объектга нафақат маблағ ва ресурсларни, балки, авваламбор, келажакдаги чемпионлар ва янги ғалабаларга бўлган ишончимизни сармоя қилдик, бутун жамоамиз 100 фоизга лойиҳа учун ўз имкониятларини ишга солди. Кўпчилик:”Нима учун айнан сув ҳавзаси, нима учун болалар спорти?”, деб сўрайди. Аслида, бу биз учун ноёб воқеадир, чунки ҳам VEON раҳбарияти, ҳам бизнинг компания Ўзбекистондаги Олимпия спортини қўллаб-қувватлашни бир овоздан қабул қилди. Бу бизнинг ижтимоий масъулиятимиз, ёшларга, келажакдаги спортчилар ва мамлакат истиқболи учун бўлган сармоямиздир. Биз бугун гувоҳ бўлган тадбир янги имкониятларни яратишига ва кимнингдир орзуси ва ғалабалари амалга ошишига ишонамиз!

Қурувчи-компаниянинг фикрига кўра, спорт мажмуаси Олимпия стандартларига мос равишда спортчиларни тайёрлашнинг барча талабларига жавоб берадиган узунлиги 50 метр ва кенглиги 25 метр бўлган ноёб бино ҳисобланади. Бинода ўқув учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар мавжуд.Сув ҳавзасида фақатгина сув конструкцияси мавжуд бўлибгина қолмай, у ерда маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиладиган ўқув синфлари ҳам мавжуд.

Айнан ушбу объект учун Ўзбекистонга Испания ва Даниянинг замонавий ускуналари келтирилди.

Старт тумбалари, чизиқлар, байроқчалар, зинапоялар, ҳавзанинг пастки ва четки деворларининг белгилари Халқаро FINA Федерациясининг энг замонавий талабларига жавоб беради. Ҳавза халқаро стандартларга мос равишда тайёрланди - интерактив жадвал, ёритиш ускуналари ўрнатилди, финиш учун махсус панеллар етказиб берилди.

Бу эса, Олимпиячиларни мусобақалар шароити билан бир хил бўлган шароитда ўқитишга имкон беради. Ҳавзанинг хавфсизлик ва тозалаш тизимига устуворлик берилган. Бугунги кунда бу мамлакатдаги энг кучли техника ва «ақлли» сувни таҳлил қилиш тизими ўрнатилган ягона олимпия комплексидир. Махсус тизим тозаловчи реагентларни мустақил равишда тақсимлайди, шунингдек, уларни ўзи ишлаб чиқаради. Ҳавзанинг ўзи йил давомида ишлайди, чунки у энг янги иситиш ускуналари билан жиҳозланган.

Ҳовуз ва ўқув машғулотларига қўшимча равишда комплексда қиличбозлик ва спорт зали, тиббиёт хонаси ва мусобақа вақтида спортчиларни жойлаштириш учун хоналар мавжуд.

Мавзуга оид