Beeline Academy нуфузли EMBRAS World мукофотини қўлга киритди

Фото: Beeline Uzbekistan
Beeline Uzbekistan “Beeline Academy” лойиҳаси учун “Хайрли ишлар” номинациясида нуфузли EMBRAS World мукофотини қўлга киритди. Академия бир йил аввал рақамли оператор ҳамда Tashkent International University of Education (TIUE) негизида ва ҳамкорлигида очилган эди. Beeline Academy — Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари, ўқитувчилари ва бошқа IT мутахассисларига ахборот технологиялари ҳамда киберхавфсизлик соҳасида онлайн ва офлайн тренинглардан фойдаланишда ёрдам беради.
“Beeline Academy” лойиҳаси Beeline Uzbekistan'нинг мамлакатда IT-соҳасини ривожлантиришга киритган навбатдаги сармояси бўлди. 2024 йилда Тошкент шаҳридаги турли умумтаълим мактабларининг 110 нафар ахборот технологиялари ва профессионал IT таълим йўналиши ўқитувчилари Python дастурлаш кўникмаларига эга бўлди, шунингдек, 3D графика воситаларини ўзлаштирди ва Frontend дастури асослари билан танишди. Ушбу малака ошириш курсларида эса TIUE ўқитувчилари дарс ўтишди. Дастурда иштирок этиб, курсни муваффақиятли тамомлаган барча ўқитувчиларга махсус сертификатлар топширилди.
“Бизнинг Beeline Academy лойиҳамиз менторлар ва ёш мутахассисларга ахборот технологияларининг турли йўналишлари — дастурлашдан тортиб, киберхавфсизликкача мутахассисларни тайёрлаш бўйича энг замонавий билим ҳамда кўникмаларга эга бўлишда ёрдам беради. Биз, HR ҳамжамияти ва профессионал уюшмалар томонидан истеъдодларни жалб қилиш бўйича энг яхши мутахассислар эътироф этилганини жуда қадрлаймиз”, — дейди Beeline Uzbekistan'нинг ходимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожланиш бўйича директори София Гайнутдинова.
“Бу биз учун Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг IТ-хабига айлантириш йўлида IТ-таълим даражасини ошириш ва мутахассислар тайёрлашга қаратилган муҳим дастур ҳисобланади. Биз, бундан кейин ҳам ижтимоий дастурларимизни ривожлантириб борамиз. Тез орада эса Beeline Academy'даги малака ошириш курслари учун ўқитувчиларни саралаш босқичи эълон қилинади”, — деди Beeline Uzbekistan'нинг ESG ва SCR лойиҳалари бўйича катта менежери Шаҳло Усмонова.
2023 йилда Beeline Academy ишга туширилганда, Beeline Uzbekistan IТ соҳасидаги таълимни оммалаштиришга ва ривожлантиришга қаратилган ушбу лойиҳа учун 150 минг доллар сармоя киритган эди. Университет билан ҳамкорлик эса IТ-мутахассисларини тайёрлаш бўйича тизимли платформа яратиш имконини берди. TIUE базаси иккита замонавий компьютер лабораторияси ва ноёб интерактив видеостудия билан жиҳозланди. Унда талабалар ва ўқитувчилар виртуал видео маърузалар олиб боришади, вебинарлар ҳамда видеоконференциялар ўтказишади, шунингдек, интерактив дарслар учун юқори сифатли видео контент тайёрлашади. 2023–2024 йилларда Beeline Academy'нинг 50 нафар тингловчиси янги бошловчилар учун ҳам, профессионал маҳоратини юқори даражага кўтармоқчи бўлганлар учун ҳам мўлжалланган киберхавфсизлик бўйича курсларни тамомлашди.
Аввалроқ, аниқроғи 2021 йилда Beeline Uzbekistan иш берувчилар учун EMBRAS халқаро мукофотининг “Истеъдодларни ривожлантириш” ва “Очиқ мулоқот”, 2022 йилда яна бир бор “Очиқ мулоқот”, “Хайрли ишлар” ҳамда “Иш берувчи имиджи” каби 3 та номинацияси ғолиби бўлган эди. 2024 йилда Beeline Uzbekistan Top Employer сертификациясидан муваффақиятли ўтган Марказий Осиёдаги ягона технологик компания бўлди. Бу ўз навбатида, рақамли операторнинг корпоратив маданияти юқори даражада эканлигидан дарак беради.
Компания ҳақида
“Unitel” МЧЖ 2006 йил 12 cентябрдан бошлаб “Beeline Uzbekistan” бренди остида хизматлар кўрсатиб келади. Beeline Uzbekistan— бош қароргоҳи Амстердамда (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. Top Employer 2024 сертификатига эга.
VEON — дунёнинг жадал ривожланаётган олтита давлатида 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга телекоммуникация ва интернет хизматларининг глобал провайдери ҳисобланади. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлаштирилган.
Beeline Uzbekistan'да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилда Ўзбекистон бозорига кириб келган VEON шу давргача мамлакат телекоммуникация саноатига 1,4 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган. “Unitel” МЧЖ Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири. Компания Ўзбекистонда Beeline СБ фаолияти остида хизмат кўрсатиб 2 миллиард долларга яқин солиқлар тўлаган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Реклама
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мерц: Нетаняҳу ХЖС ордерига қарамай, Германияга ташриф буюриши мумкин
Жаҳон | 09:51
-
Жиззахда 4,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
Жамият | 09:27
-
VUM: FAW янги авлоди ИННОПРОМ кўргазмасида – ишончли технологиялар, маҳаллий ишлаб чиқариш ва замонавий ечимлар бир жойда
Ўзбекистон | 09:00
-
Фуқарони 30 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Жамият | 08:59
Мавзуга оид

18:00 / 31.07.2024
Beeline TV EURO 2024 бўйича 4 миллион томоша тўплади

14:55 / 18.06.2024
Beeline Uzbekistan ишида узилишлар кузатилмоқда

20:27 / 26.03.2024
VEON “Beeline Қирғизистон”даги улушини сотмоқда

15:56 / 19.03.2024