Beeline TV EURO 2024 бўйича 4 миллион томоша тўплади
Beeline TV’да 2024 йилги футбол бўйича Европа чемпионати ўйинларининг трансляциясини 4 миллион мартадан ортиқ томоша қилишди.

Фото: Beeline
14 июндан 14 июлгача Германияда EURO 2024 бўлиб ўтди ва Beeline TV Zo‘r TV телеканалида ушбу кенг кўламли спорт тадбирини намойиш этди. Томоша қилиш учун қўшимча тўлов талаб қилинмади, фақат Beeline TV иловасида рўйхатдан ўтиш кифоя эди.
Томошалар 260 мингдан ортиқ қурилмалар орқали амалга оширилган. Энг кўп футбол мухлислари ҳамда томошабинлар сони бўйича етакчилар — Тошкент, Бухоро ва Урганч шаҳарлари. Умумий томоша вақти 800 минг соатдан ошди, бу ўртача битта қурилмада тахминан 3 соатни ташкил қилади.
Айни пайтда Beeline TV яна бир йирик спорт тадбири — 26 июлдан 11 августгача Парижда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларини ҳам Sport телеканалида трансляцияни таклиф қилмоқда. Сервис фойдаланувчиларга миллий жамоани қўшимча тўловсиз қўллаб-қувватлаш ва мусобақаларни нафақат жонли эфирда, балки ўзлари учун қулай вақтда ҳам кузатиш учун ноёб имкониятни тақдим этади. Бунинг учун иловада рўйхатдан ўтиш лозим.
Бундан ташқари, иловада 100 дан ортиқ каналлар, жумладан, янгиликлар, маърифий, кўнгилочар, спорт, кино ва сериаллар мавжуд. Beeline TV’да бешта кинотеатр контенти: START, PREMIER, Amediateka, Megogo, IVI, шунингдек, "Ўзбеккино"нинг улкан кутубхонаси ва болалар учун рус ва ўзбек тилларида кенг қамровли контент, шу жумладан кўнгилочар ва ривожлантирувчи мультфильмлар ва видеолар, мультсериаллар ва болалар учун фильмлар мавжуд. Буларнинг барчаси трафик сарфисиз ва рекламасиз амалга оширилади. Хизматнинг яна бир қулайлиги — digital оператор мижозлари учун, тариф режасидан қатъи назар, Beeline TV иловасидаги трафик нархланмайди ва мегабайтлар сарфланмайди.
Beeline TV иловаси кўнгилочар иловалар рейтингида юқори поғоналарни эгаллаб турибди. Google Play’da Entertainment бўлимида у бепул иловалар орасида 2-ўринда, Apple Store’да эса худди шу бўлимда ТОП-10 таликка киради. Beeline TV фойдаланувчилар ўртасида катта қизиқиш ва талабга эга эканлигини тасдиқлайди.
«EURO 2024 ва Олимпия ўйинлари каби йирик тадбирларнинг трансляциясини қулай томоша қилиш имкониятини тақдим этувчи Beeline TV, фойдаланувчиларни хурсанд қилишда давом этмоқда. Биз обунани тўғридан-тўғри балансдан тўлаш ва севимли фильмлар, сериаллар ва спорт тадбирларини томоша қилиш учун чексиз интернет-трафикдан фойдаланиш, бештагача қурилмага уланиш имкониятини тақдим этамиз, бу эса томоша қилишни янада қулай ва оммабоп қилади», — дея қўшимча қилди Beeline Uzbekistan тижорий директори Максим Ефремов.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Реклама
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги жамоат жойларида кинология пунктлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:33
-
Зеленский: фронтдаги қуролларнинг 40 фоизидан ортиғи Украинада ишлаб чиқарилган
Жаҳон | 10:19
-
Уруш туфайли Россия қурол экспортини камайтирди. Унинг жаҳон бозоридаги ўрнини Ҳиндистон эгалламоқда
Жаҳон | 09:55
-
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Жамият | 09:40
Мавзуга оид

16:00 / 23.10.2024
Beeline Academy нуфузли EMBRAS World мукофотини қўлга киритди

14:55 / 18.06.2024
Beeline Uzbekistan ишида узилишлар кузатилмоқда

20:27 / 26.03.2024
VEON “Beeline Қирғизистон”даги улушини сотмоқда

15:56 / 19.03.2024