Жаҳон | 15:10 / 30.10.2018
26695
2 дақиқада ўқилади

ФХХ Петров ва Бошировнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқишида айбдорларни топди

Фото: Russia Today

Россия ФХХ Лондон томонидан ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипални заҳарлашда айбланаётган Руслан Боширов ва Александр Петровнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқишига алоқадор шахсларни аниқлади. Бу ҳақда «Росбалт» манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, «қисқа муддат» мобайнида ФХХ ходимлари маълумотлар базасидан ахборотларнинг сизиб чиқишини тўхтатишга қаратилган 60дан ортиқ тадбирларни амалга оширишган.

«Биринчи навбатда, хусусий изқуварлар ва ёпиқ маълумотлар базасидан ахборотларни сотишда пайқалган шахсларнинг олдига келишди», - дея айтиб ўтди манба.

Унинг таъкидлашича, Россия Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича «жуда кўплаб ишлар» очилди, жумладан, улар орасида «Тижорат, солиқ ёки банк сирини ташкил этувчи маълумотни қонунга хилоф равишда олиш ва очиқлаш», «Хусусий изқувар томонидан ваколатларнинг суиистеъмол қилиниши» ва «Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш» кабилар бор.

Шунингдек, манбанинг айтишича, унинг маълумотларига кўра, ҳозирда Шимолий-Ғарбий минтақадаги чегара хизмати ходими ва Федерал солиқ хизмати бўлимларидан бирининг вакили қўлга олинган. Унинг қўшимча қилишича, биринчи шахс Петров ва Боширов, шунингдек, бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни хорижга сотиб юборган бўлиши мумкин.

Манбанинг қайд этишича, очилган жиноят ишлари Солсберида заҳарлаш бўйича ҳодисада гумон қилинган шахслар билан боғлиқ эмас.

«Уларда бошқа шахслар бўйича ахборот сизиб чиқиши ҳақида гап боради», - дея хулоса қилган манба.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анатолий  Чепига яшаган ГРУ ётоқхонасида ходимларнинг фарзандлари махфийлаштирилгани, бунинг учун улар 100 ёшга «қаритиб қўйилгани» хабар берилганди.

Мавзуга оид