Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жефф Безос икки кун ичида 19 млрд доллар йўқотди
Фото: AP
Amazon раҳбари ва эгаларидан бири, дунёдаги энг бой одам деб топилган Жефф Безос сўнгги икки кун ичида 19,2 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Таъкидланишича, бундай йўқотишлар Amazon акцияларининг қийматини 26 октябрда 7,8%га, 29 октябрда эса 6,3%га пасайиши натижаси ҳисобланади. Компаниянинг даромадлари ҳақидаги ҳисобот акциялар қийматининг арзонлашишига олиб келган, улар кутилганидан ҳам ёмонроқ бўлди.
Аниқлик киритилишича, Безос бойлиги ҳозирги пайтда 128,1 миллиард долларни ташкил этади. Шу билан бирга, у ҳамон Bloomberg Billionaires Index - дунёдаги энг бой одамларнинг рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда миллиардерлар сони кескин камайгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
16:09 / 11.11.2025
АҚШда “Ню Гленн” ракетаcининг биринчи тижорат парвози қолдирилди
18:39 / 02.07.2025