8395.15 USD -6.38

9510.03 EUR -113.08

127.67 RUB -0.68

10869.2 GBP -122.52

14:40 / 10.10.2018 13710

Хитойда миллиардерлар сони кескин камайди

Фото: Tyrone Siu / Reuters

Хитойда сўнгги 20 йил ичида миллиардерлар сони рекорд даражада пасайди. Мамлакатнинг энг бой одамлари рўйхатини Hurun журнали эълон қилди.

Хабар қилинишича, 2018 йилда рўйхатга 1893 киши кирган. Бу ўтган йилга нисбатан 11 фоизга кам, ўшанда унда 2130 кишининг номи қайд этилганди. 456 киши мамлакатнинг энг бой одамлари рўйхатидан чиқиб кетди, бу йигирма йил ичидаги энг кўп миқдорга айланди. Шу билан бирга, унда 219та янги исм пайдо бўлди.

Энг бой хитойликка Alibaba Group асосчиси Жек Ма айланди. Унинг бойлиги 39 миллиард долларга баҳоланди, бу ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўп.

Жек Ма
Фото: REUTERS

Мамлакатда жами 620 нафар доллардаги миллиардер бор. Бу 2017 йилга қараганда камроқ, лекин беш йил олдинги даражадан икки баробар ва 10 йил олдинги кўрсаткичдан олти баробар кўп. Таъкидланишича, 20 йил олдин мамлакатда бир нафар ҳам доллардаги миллиардер бўлмаган. Хитойдаги энг бой одамлар умумий сонидан 28,7 фоизи аёллардир, бу сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткичга айланди.

Top