Ўзбекистон | 01:56 / 31.10.2018
32399
3 дақиқада ўқилади

Шаҳрихондаги қишлоқда Катта Фарғона канали қирғоқни ювиб кетди

30 октябрь куни соат 8:30 ларда Катта Фарғона каналининг Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Назармаҳрам қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи жойида (878-пикет) канал суви қирғоқни ювиб кетган.

Оқибатда, қирғоқда эни 2-3 метр узунликдаги ёриқдан катта сув оқими қирғоқ бўйидаги дарахтзорлар томон оқиб ўта бошлайди. Туман ҳокимлиги томонидан зудлик билан ишчи гуруҳи тузилиб, дамба қуриш учун тумандаги мавжуд техника, мутахассислар ва маҳаллий аҳоли жалб қилинган.

Сув шиддат оқиб ўтаётган ёриққа тош, шағал ва шох-шабба ташлаб дамба қуриш учун 4,5 соат вақт кетди. Айни пайтда дамбани мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.

Канал сув оқими ювиб кетган жой аҳоли пунктидан узоқ бўлгани учун тураржойлар ва одамлар зарар кўрмаган.  

Катта Фарғона канали – Фарғона водийсида қурилган энг йирик гидротехника иншоотларидан бири. Ўзбекистон (283 км), Тожикистон (62 км) ва Қирғизистон (13 км) ҳудудидан ўтади. Водийни шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон кесиб ўтган.

Асосий ўзани узунлиги 350 километр.  

 

                                                                                       Элмурод Эрматов, Андижон
                                                                                        
KUN.UZ мухбири  

Мавзуга оид