Ўзбекистон | 15:06 / 31.10.2018
15982
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

Фото: Акорда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Давлат раҳбари қардош Қозоғистон халқини табриклаб, ушбу муҳим ҳужжатда умумий тарих, маънавий ва маданий муштараклик билан боғланган мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, қардошлик ва яхши қўшничилик ришталари мустаҳкамлиги белгилаб қўйилганини таъкидлаган.  

Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ҳамда Стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма декларациянинг имзоланиши ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришда янги босқич бўлгани қайд этилган.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида ўтказилаётган маданий-гуманитар ва ишбилармонлик тадбирлари халқларимиз яқинлигининг ёрқин ифодасидир, дейилган мактубда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид