Жанубий Кореянинг Ажу университети Тошкентда филиал очишни режалаштирмоқда
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Молия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров Ажу университети (Жанубий Корея) вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ажу университетининг Халқаро алоқалар бўйича вице-президенти Жай Ик Лим, Халқаро алоқалар бўйича профессор Жун Хунг Чо, халқаро алоқалар бўлими директори Жай Юн Хим иштирок этишди.
Учрашув давомида Тошкентда Аджу университети кампуси ва филиалини очиш масаласи муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, ташкил этилиши кутилаётган филиалда талабалар архитектура, электрон муҳандислик, муҳандислик тизимларини қуриш каби йўналишларда таҳсил олиш имконига эга бўлишади.
Талабаларни қабул қилиш 2019 йилнинг кузида бошланиши кутилмоқда ва қабул квотаси 420 талабага мўлжалланган. Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Шунингдек, 2020 йил сентябр ойидан ўқув дастурига корейс тилини киритиш кўриб чиқилмоқда.
Ўз навбатида, Молия вазирлиги ушбу лойиҳани амалга оширишга комплекс ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати талабалар учун грант дастурларини ташкил этишни режалаштирмоқда.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг бошқа масалаларини ҳам муҳокама этдилар.
Мавзуга оид
17:43
Жанубий Корея “ўта қари жамият” деб тан олинди
17:35
Жанубий Кореянинг лавозимидан вақтинча четлатилган президенти яна сўроққа келмади
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
16:35 / 23.12.2024