Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель Россияга қарши санкциялар узайтирилишига ваъда берди
Германия канцлери Ангела Меркель Берлин Россияга қарши санкциялар узайтирилиши тарафдори эканлигини айтди. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали хабар берди. Канцлер 1 ноябрь куни Украина президенти Петр Порошенко билан учрашувда бу ҳақида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, немисларни Москванинг Минск келишувларига риоя қилиши қаноатлантирмаяпти. Агарда бу масалада олдинга силжиш кузатилса, Германия «санкцияларни юмшатишни муҳокама қилиши мумкин».
Шу йилнинг июлида ЕИ кенгаши Россияга нисбатан чеклов чораларини яна ярим йилга узайтиришга қарор қилганди. Россия иқтисодиётининг алоҳида соҳаларига қаратилган чеклов чоралари 2019 йил 31 январгача амал қилади.
Евроиттифоқ, АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар Россияга қарши 2014 йилда Қримнинг қўшиб олиниши ҳамда Украина жануби-шарқидаги низолар сабабли чеклов чоралари жорий этган. Москва бунга жавобан ўз санкцияларини қабул қилган.