Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Октябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи неча фоизга қимматлашгани айтилди
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари январь (ой давомида 3,5%), сентябр (3,3%) ва октябр ойларида (2,3%) сезиларли даражада қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Июнь ва июль ойларида умумий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражасининг пасайиши том маънода бозорларнинг янги мева-сабзавот ҳосиллари билан тўйинганлиги, шунингдек, парранда гўшти ва тухум каби маҳсулотлар нархларининг сезиларли даражада арзонлашганлиги билан тавсифланади.
Истеъмол секторидаги асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳлари орасида нон маҳсулотлари (0,9%), гўшт маҳсулотлари (1,1%), тухум (15,1%) ва мева-сабзавот маҳсулотларининг қимматлашиши октябрь ойидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва умумий нархлар даражасининг кўтарилишига жиддий таъсир кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йил бошидан бери олий навли ундан нон 51 фоизга қимматлашгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026