Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёш олимнинг “ТезМед” лойиҳаси шифокорлар ва беморлар учун кенг имкониятлар яратади
Олий таълим муассасалари, Илмий тадқиқот муассасаларининг бакалавр, магистр, таянч докторант ва мустақил изланувчиларининг илмий назарий ҳамда илмий-амалий тадқиқотларини натижадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришга самарали жорий этиш, энг асосийси эса, уларнинг илм-фан ютуқларига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизими доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Ёш олимлар кенгаши “Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари” грант танлови ўтказилди.
Унда 100 га яқин лойиҳа ичидан 3 йўналиш бўйича энг истиқболли 9 та инновацион лойиҳа саралаб олинди. Замон шиддат билан ривожланиб бораётган бир паллада буюк келажагини инновацион ғоялар, инновацион лойиҳалар билан креатив ёндашув асосида барпо этаётган иқтидорли ёш олимлар ўз кашфиётлари билан муваффақият қозонди. Аниқ, ижтимоий-гуманитар ҳамда табиий фанлар бўйича ташкил этилган беллашувда ҳар бир йўналиш бўйича 3 тадан энг сара лойиҳалар баҳолаш мезонлари асосида танлаб олинди.
Танлов ғолибларининг лойиҳаларини амалиётга татбиқ этишлари учун 10 млн сўмдан грантлар ажратилди. Ғолиблар орасида Инҳа университети талабаси Мадина Ҳамидова Аниқ фанлар бўйича “ТезМед” номли лойиҳаси билан зафар қозонди.

- Мадинахон, сизни “Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари” грант танловидаги ғолиблик билан муборакбод этамиз. Ҳар бир муваффақият замирида катта меҳнат, кўплаб изланиш ва улкан шижоат ётади. Сизнинг меҳнатингиз бугун муносиб рағбатлантирилди. 50 та инновацион лойиҳа ичидан мазкур ихтиро “Энг долзарб мавзу” сифатида саралаб олинди. Бу лойиҳа ўзи нима вазифаларни бажаради?
– “ТезМед” лойиҳаси – тез тиббий ёрдам бошқарув тизимини автоматлаштириш учун инновацион дастурий таъминот тўплами саналади. У мобил илова сифатида аҳолидан келиб тушаётган маълумотларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган бўлиб, уларни автоматик равишда устун тартибда белгилаш ва планшетларнинг ГПС навигациясидан фойдаланиш орқали транспортни бошқариш учун мўлжалланган. Бу хизмат тез ёрдамга мурожаат қилган шахсларнинг яшаш манзилини автоматик равишда қидириб топади. Мурожаатчиларнинг ёшини ва чақирув сабабини кўрсатган ҳолда, тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилмасдан туриб, бепул тиббий хизмат чақирувини қолдириш мумкин.
Бу дастур дори-дармонлар ва тиббий маҳсулотларнинг реквизитларини сақлаб туради. Аҳолининг тез тиббий ёрдам самарадорлигини баҳолашни ҳам назорат қилади. Унинг функционал имкониятлари жуда кўп. Жумладан, шошилинч тиббий хизматни қўнғироқсиз, мобил илова орқали чақиришга ва тез тиббий ёрдамни кузатишга, энг яқин тез тиббий ёрдамни чақирув манзилига етиб боришига имкон беради. Бундан ташқари, қисқа вақт ичида тиббий муассасаларнинг маълумотлар базасидаги муҳим алоқаларни топиш ва ходимлар билан бевосита алоқада бўлиш имконини беради.

- Дастурнинг қўллаш йўриқномаси ҳақида маълумот берсангиз…
– Техник жиҳатдан, бу дастур IOS ва Аndroid операцион тизимларига мобил иловани ўрнатиш орқали, шунингдек, ҳайдовчининг Аndroid дастурини ва тез ёрдам диспетчери учун маълумот бошқариш "web-interfeys" ини ўз ичига олган тизим сифатида қўлланилади.
- Инновацион лойиҳанинг янгилиги нимада?
– “ТезМед” тизимидаги янгилик шифокорлар беморларнинг касалликлари ва мавжуд аллергия ҳолати ҳақида маълумот келтирилган электрон тиббий картасидан фойдалана олади. Бундай маълумотлар шифокорларга тез ва тўғри тиббий хулоса чиқариш ҳамда тўғри ташхис қўйишга ёрдам беради.

- Лойиҳа устида қачондан иш бошлагансиз?
– Бу лойиҳа устида 2018- йил март ойидан бошлаб иш олиб боряпман. Ҳаттоки, лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва Тиббий Ёрдам Кўрсатиш Республика илмий Марказида тақдим этишга ҳам муваффақ бўлдим.Бу инновация Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлими бошлиғи томонидан амалиётга татбиқ этишга йўналтирилди.
- Бу кашфиётнинг қандай афзалликлари мавжуд?
– “ТезМед” тизими ёқилғи сарфини камайтириш, керакли статистикани олиш, ёлғон чақириқларни аниқлаш, фавқулодда вазиятлар, бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар оқибатларини бартараф этишда ёрдам беради. Энди диспетчерлар қоғоз тўлдириб овора бўлишмайди. Фақатгина келиб тушаётган онлайн-чақирувларни тасдиқлашади, холос. Бу орқали энг яқин тез тиббий хизматини ҳам автоматик равишда аниқлаш мумкин.
- Лойиҳани нима мақсадда ихтиро қилдингиз?
– Мазкур мобил иловани бемор ва тез ёрдам хизмати учун тез тиббий ёрдамни чақиришда юзага келадиган муаммоларнинг ижобий ечими сифатида яратдим. Қолаверса, бу хизматдан тезкор тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш ва ёшлар учун янги иш ўринларини жорий қилиш ҳам кўзланган. Дастурни 2019-йилда ишга туширилади. Ўзбекистон тараққиётининг ривожланишига ўз ҳиссамни қўшиб, “ТезМед” иловасини Ўзбекистондан чиққан дунё брендига айлантиришдир.
- Келгусидаги режаларингиз...
- IT соҳасидаги етакчи мутахассис бўлишни олдимга мақсад қилиб қўйганман. Шунингдек, одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва ўз мамлакатимнинг стратегик ривожланиши, юртимиз фаровонлигига ўз ҳиссамни қўшиш учун муносиб хизмат қилиш.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025