Жаҳон | 15:44 / 02.11.2018
7892
2 дақиқада ўқилади

МДҲ иштирокчи давлатлари 15та ҳужжатни имзоладилар

Фото: Twitter/ @Pravitelstvo_RF

2 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи мамлакатлари 15та ҳужжатни имзоладилар. Бу ҳақда Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода тадбир якунлари бўйича матбуот анжумани давомида хабар берди.

Қоҳир Расулзода

Унинг сўзларига қараганда, тадбир анъанавий ўзаро тушуниш, ишонч ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида иштирокчи давлатларнинг кўп томонлама ҳамкорлиги турли соҳалари бўйича кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.

«Биз томонимиздан қабул қилинган қарорлар Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликка туртки бериши лозим. Бугунги йиғилиш якунлари бўйича МДҲ доирасида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган 15та қарор қабул қилинди. Юқори технологияли энергия ускуналарини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича давлатлар ҳамкорлик концепцияси қабул қилинганини алоҳида таъкидламоқчиман. Шунингдек, ядровий авариялар ва радиацион авариявий вазият юз берган ҳолатда тайёр туришни таъминлаш ҳамда оқибатларни бартараф этиш соҳасида мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлигига оид келишув имзоланди», - деди Тожикистон ҳукумати раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, МДҲ давлатлари бош вазирлари 2019 йилга мўлжалланган 140та тадбир режасини тасдиқлашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон МДҲ ташкил топганидан буён биринчи марта Ҳамдўстликда раисликни қабул қилмоқчи экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид