Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хейли БМТни Куба туфайли танқид остига олди
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли ташкилот янги резолюциясини танқид қилди. У Кубадан иқтисодий, молиявий ва савдо эмбаргоси олиб ташлашни назарда тутади, дея хабар қилмоқда Fox News.
Хейлининг сўзларига кўра, БМТ минтақадаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини қоралашни истамайди. Унинг таъкидлашича, Куба ўз халқининг оддий ҳуқуқларини ҳам тан олмаяпти ва эркинликни инкор этиб келади.
«Қўшма Штатлар ҳуқуқлари ва эркинликлари тикланмагунга қадар Куба халқини қўллаб-қувватлашда давом этади», - деди Хейли.
Унинг қўшимча қилишича, Америка томони ўз позициясидан қайтмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болтон «золимона ҳукмронлик учлиги» иштирокчиларини маълум қилганди.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Куба, Венесуэла ва Никарагуани «золимона ҳукмронлик учлиги», деб атади.
Мавзуга оид
20:15
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
10:10 / 12.06.2026
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026