Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:53 / 03.11.2018
11621
1 дақиқада ўқилади
Хитойдаги 26та машина иштирокида юз берган ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
Фото: Getty Images
Хитойнинг Ланьчжоу провинциясида 26та автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўн тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб Синьхуа агентлиги хабар берди.
Шунингдек, 27 киши жароҳатлангани айтилмоқда. Хабар қилинишича, ҳодиса Ланьчжоу — Хайкоу шоссесида юз берган. Юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида 26та автомобиль тўқнашуви содир бўлган.
Воқеа жойига қутқарувчилар етиб борган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш