Жаҳон | 08:03 / 05.11.2018
6654
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Жанубий Корея ярим йиллик танаффусдан кейин денгиз машғулотларини бошламоқда

Фото: AP

АҚШ ва Жанубий Корея биргаликдаги денгиз машғулотларини яна бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди. 

5 ноябрда Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Пхохан порти ҳудудида 2 ҳафталик машғулотларни бошлайди. Машғулотларда 5 мингга яқин ҳарбий иштирок этади.

АҚШ ва Жанубий Кореянинг биргаликдаги машғулотлари Дональд Трамп шимолий кореялик ҳамкасби Ким Чен Ин билан Сингапурда учрашгандан кейин ярим йил ўтказилмаганди. Ўшанда Пхеньян ядровий қуролсизланишни амалга оширишга, АҚШ эса Шимолий Корея хавф деб қабул қилувчи Жанубий Корея билан машғулотларни бекор қилишга қарор қилган.

Мавзуга оид