Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2-Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги тўғрисида 5та савол
GEW – бу нима? Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги (GEW) – ҳар йили ўтказиладиган тадбир бўлиб, бутун дунё тадбиркорлари учун янги ғояларни излашда 160та GEN (Глобал тадбиркорлик тармоғи) мамлакатларни бирлаштиради. Ўзбекистонда ҳафталик GEN Uzbekistan, Ёшлар иттифоқи, Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси каби ташкилотчилар кўмагида ва Ground Zero коворкинг ҳамкорлигида иккинчи маротаба ўтказилмоқда. Етук ва ёш тадбиркорлар, молия институтлари, инвесторлар, бизнес уюшмалари, талабалар, фрилансерлар ва бошқа манфаатдор томонларни бир платформада бирлаштириш мақсадида Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги ишга туширилади.
GEW доирасида қандай тадбирлар ўтказилади? Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги стартаплар, таълим ва мартаба, молия, аёллар тадбиркорлиги, бизнеснинг кенгайиши ва ўсиши, туризм, маркетинг, ахборот-коммуникация технологиялари каби кўплаб соҳаларни ўз ичига олади. 2018 йил 12 ноябрдан 18 ноябргача тренинглар, тақдимотлар, маҳорат дарслари, концертлар, b2b-учрашувлари, телемостлар, вебинарлар ва турли хил бизнес мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтади.
Маърузачи сифатида кимлар сўзга чиқади? - Тадбирларда Ўзбекистоннинг етук тадбиркорлари, хорижий ишбилармонлар, бизнес ва экотизим соҳасидаги мутахассислар, Ўзбекистон ва хорижий давлат идоралари вакиллари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакиллари сўзга чиқишади. Хорижий маърузачилар орасида Жозеф Кеннет Зеиглер (Rockstarz Asia (Сингапур)директори), Георгий Цхакайя (GLCC Solutions асосчиси (Грузия), Бобби Хенебри (Henebry Blockchain & Cryptocurrency Consulting, LLC бош директори), Фарис Алами (International Strategic Management бош директори (АҚШ),Сергей Тантушян (Cooperation of Eurasia Partnership Foundation директори (Арманистон), Буке Чухадар (Глобал тадбиркорлик тармоғи (GEN) вице-президенти), Ярослав Романчук («Стратегия» аналитик маркази ижрочи директори, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича президент кенгаши аъзоси (Беларус), Эдуард Якубов (Холон Технология Университети президенти (Исроил) каби бизнесменлар ва бошқалар бор.
Қандай сессия ва тадбирлар ўтказилади?
Ҳафталикнинг ҳар бир куни аудитория манфаатларини кўпроқ қамраб олиш учун алоҳида мавзуларга бағишланган:
12.11.2018 (душанба) Бизнес учрашув ва музокаралар куни;
13.11.2018 (сешанба) Тадбиркорлик экотизимини ривожлантириш куни;
14.11.2018 (чоршанба) Тошкентдаги инвестициялар ва бизнес куни;
15.11.2018 (пайшанба) Инновациялар ва стартаплар куни;
16.11.2018 (жума) Молия ва инвестициялар куни;
17.11.2018 (шанба) Бизнесда ижтимоий жавобгарлик куни;
18.11.2018 (якшанба) Маданият ва Ўзбекистоннинг ҳудудлари билан танишиш куни.
Шунингдек, Бухоро, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида етук тадбиркорлар томонидан 3та маҳорат дарслари ташкил этилади.
Ҳафталик тадбирларига қандай қилиб бориш мумкин? – Шунчаки сайтимиз орқали рўйхатдан ўтинг: gew.genuzbekistan.uz, телеграм каналга обуна бўлинг:
GENUzbekistan.uz ёки +998 90 938 00 25 рақамига кўнғироқни амалга оширинг.
Батафсил маълумот gew.genuzbekistan.uz сайтида.
Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги – ривожланиш учун ҳамкорлик!
Янгиликлардан хабардор бўлиш учун қуйидаги каналларга обуна бўлинг:
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:32 / 07.01.2026
Бизнес-консултант: у ким ва нима вазифани бажаради?
22:44 / 17.12.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳаси – бойлик томон йўлми ёки иллюзия бизнеси?
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
15:11 / 04.11.2025