22:02 / 10.11.2018
13443

«Кашима Антлерс» Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди

Фото: The AFC

Осиё Чемпионлар Лигасида финалнинг жавоб ўйини ўтказилди.

Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби сафарда Эроннинг «Персеполис» клуби билан беллашди. «Озодий» стадионида кечган ўйинда ҳисоб очилмади. Дастлабки баҳсда японияликлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишганди. Икки учрашув натижасига кўра устун келган «Кашима Антлерс»га Осиё футболининг энг нуфузли соврини топширилди.

Фото: The AFC

Энди «Кашима Антлерс» 12-22 декабрь кунлари ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилади.

ОЧЛ
Финал, жавоб баҳси 
10 ноябрь

Персеполис (Эрон) - Кашима Антлерс (Япония) 0:0
Дастлабки ўйин: 
0:2

Фото: The AFC

1967-1971 йилларда Осиё клубларининг асосий халқаро турнири Осиё клублари чемпионати бўлган. 1972-1985 йилларда бу турнир ўтказилмаган. 1986-2002 йилларда эса халқаро ўйинлар Осиё чемпионлари кубоги номи остида бўлиб ўтган. 2003 йили эса Осиё чемпионлари кубоги ва Осиё кубок эгалари кубоги бирлашиб, Осиё чемпионлар лигасининг ҳозирги формати юзага келган. Турнирда 2007 йилдан Австралия клублари иштирок эта бошлаган.

Қайд этиш керакки, ушбу турнирда асосан Шарқ минтақаси вакиллари ғолиб бўлишади. Ғарб минтақаси вакилининг чемпионлиги охирги марта 2011 йили кузатилган, ўшанда Қатарнинг «Ал Саад» клуби финалда Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» клубидан устун келганди.

Турнир тарихида энг кўп марта чемпион бўлган жамоа Жанубий Кореянинг «Поҳанг Стилерс» клуби ҳисобланади. Бу клуб 1997, 1998 ва 2009 йилларда финалга чиқиб, барча финалларда ғалаба қозонган. «Ал Ҳилол» эса энг кўп марта финалда ўйнаган жамоа. Саудияликлар 1987, 1988, 1992, 2000, 2014 ва 2017 йилларда финалда ўйнаб, фақат 1992 ва 2000 йилларда чемпион бўлишга эришган.

Ўзбекистон клублари ҳали Осиё чемпиони бўла олишмаган.

Осиё чемпионлар лигасининг барча совриндорлари

2003. «Ал Айн» (БАА) - «Бек Теро Сасана» (Таиланд) (2:0, 0:1)
2004. «Ал Иттиҳод» (С.Арабистони) - «Сеонгнам Ильва Чунма» (Ж.Корея) (1:3, 5:0)
2005. «Ал Иттиҳод» (С.Арабистони) - «Ал Айн» (БАА) (1:1, 4:2)
2006. «Чонбук Ҳюндай» (Ж.Корея) - «Ал Карама» (Сурия) (2:0, 1:2)
2007. «Урава Редс» (Япония) - «Сепахон» (Эрон) (1:1, 2:0)
2008. «Гамба Осака» (Япония) - «Аделаида Юнайтед» (Австралия) (3:0, 2:0)
2009. «Поханг Стилерс» (Ж.Корея) - «Ал Иттиҳод» (С.Арабистони) (2:1)
2010. «Сеонгнам Ильва Чунма» (Ж.Корея) - «Зобахон» (Эрон) (3:1)
2011. «Ал Садд» (Қатар) - «Чонбук Ҳюндай» (Ж.Корея) (2:2, пен. 4:2)
2012. «Ульсан Ҳюндай» (Ж.Корея) - «Ал Аҳли» (С.Арабистони) (3:0)
2013. «Гуангчжоу Эвергранд» (Хитой) - «ФК Сеул» (Ж.Корея) 
2014. «Вестерн Сидней» (Австралия) - «Ал Ҳилол» (С.Арабистони)
2015. «Гуангчжоу Эвергранд» (Хитой) - «Ал Аҳли» (БАА)
2016. «Чонбук Ҳюндай» (Ж.Корея) - «Ал Айн» (БАА)
2017. «Урава Редс» (Япония) - «Ал Ҳилол» (С.Арабистони)
2018. «Кашима Антлерс» (Япония) - «Персеполис» (Эрон).

Top