Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Игор Сергеев Эроннинг «Персеполис» клубига ўтди
Ҳужумчи «Персеполис»да яна бир ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан бирга тўп тепади.
Фото: Persepolis FC
Эроннинг «Персеполис» клуби Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев билан шартнома имзолаганини эълон қилди ва футболчининг тақдимотини ўтказди. Янги жамоасида 32 ёшли ҳужумчи 19-рақам остида ўйнайди.
ОАВ маълумотларига кўра, Сергеевнинг «Персеполис» билан шартномаси 1,5 йилга мўлжалланган. Бу вақт оралиғида футболчи 1,5 млн долларга яқин маош олади.
Ҳужумчи «Персеполис»да яна бир ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан бирга тўп тепади.
Игор Сергеев ўтган мавсумни Тошкентнинг «Пахтакор» клубида ўтказиб, 29 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва кумуш медалларнинг қўлга киритилишига салмоқли ҳисса қўшди. Сергеев бу кўрсаткич билан Суперлига тўпурари совринига эга чиқди. Шунингдек, мавсум якунига кўра, Суперлигада 2025 йил футболчиси деб топилди.
«Персеполис» - Эроннинг энг номдор футбол клубларидан бири. 1963 йилда Теҳронда ташкил этилган. 16 марта мамлакат чемпиони (Эрон Про-лигасидаги рекорд унвонлар сони), 7 карра Хазфий кубоги соҳиби, 5 карра Эрон Суперкубоги соҳиби, Осиё кубоги эгалари кубоги ғолиби (1990/91). Осиё Чемпионлар Лигасининг доимий иштирокчиси.
Мавзуга оид
08:55 / 06.01.2026
Эрондаги намойишлар: ўлимлар ва оммавий ҳибслар давом этмоқда
17:03 / 05.01.2026
ОАВ: Али Хоминаийда Москвага қочиш режаси бор
19:45 / 03.01.2026
“Эрондаги намойишлар билан боғлиқ уч сценарий мавжуд” — сиёсатшунослар
21:33 / 02.01.2026