Бекободдаги боғчалардан бирида 56 бола ва 2 нафар тарбиячи заҳарланди
9 ноябрда Бекобод шаҳри тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар касалхонасига 8-сонли мактабгача таълим муассасасининг 8 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиш эҳтимолий ташхиси билан ётқизилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Бекобод шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув давомида, ҳозирги кунга қадар 8-сонли мактабгача таълим муассасасининг жами 56 нафар тарбияланувчилари ва 2 нафар тарбиячилари тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган бўлиб, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 10 ноябрь кунги маълумотномасига кўра, мурожаат қилганларнинг соғлиги даражаси ўртача оғирликни ташкил этиб, «овқат токсикоинфекцияси» ташхиси қўйилганлиги кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан судга оид кимёвий ва бактериология экспертизалари тайинланиб, Ўзбекистон Респубикаси Жиноят кодексининг 257.1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари устидан тегишли назорат ўрнатилган.
Мавзуга оид
14:30 / 24.09.2024
Красноярск ўлкасида тўрт бола заҳарланишдан вафот этди
17:06 / 23.09.2024
Олмалиқдаги мактабда 12 ўқувчи сувдан заҳарлангани айтиляпти. Ўзсувтаъминот буни рад этди
12:43 / 06.09.2024
Бекободда иш вақтида вафот этган “электросет” ходими учун 340 млн сўм ундириб берилди
18:36 / 13.08.2024