19:00 / 11.11.2018
4289

«Спартак» яна ютқазди. Инқироз давом этмоқда

Фото: Спорт Экспресс

Россия Премьер-Лигасининг 14-турида «Уфа» Москванинг «Спартак» клубини қабул қилди. Уфадаги «Нефтяник» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиндаги биринчи гол 75-дақиқада Дмитрий Сисуев томонидан очилди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда «Уфа» ҳавбеки Ловро Бизяк иккинчи голни урди.

Шу тариқа, «Спартак» Россия Премьер-Лигасида қаторасига иккинчи ўйинда мағлуб бўлди. Москваликлар 13-турда, қониқарсиз натижалар туфайли Массимо Каррера ишдан бўшатилгандан кейинги илк ўйинда ўз майдонида «Урал»га 1:2 ҳисобида ютқазганди.

Мосваликлар қаторасига тўртинчи учрашувда ғалаба қозона олмаяпти. Бунгача жамоа «Арсенал» ва «Урал»га ютқазишдан ташқари, «Рубин» билан сафарда дуранг ўйнаганди. Умуман, «Спартак» РПЛнинг куздаги ўйинларида (9 ўйин) атиги 1 ғалабага эришган, 3 марта дуранг ўйнаб, 5 бор мағлуб бўлган.

«Уфа» айни вақтда 14 очко билан Россия чемпионати турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. «Спартак» 19 очкоси билан — 10-ўринда жойлашган.

Кейинги турда «Уфа» «Оренбург» меҳмони бўлади, «Спартак» Самаранинг «Крилья Советов» клубини қабул қилади.

Россия чемпионати
14-тур
Уфа – Спартак 2:0
 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 75 Сисуев, 2:0 – 90 Бизяк.
Уфа – Беленов, Живоглядов, Неделчару, Пуцко, Аликин, Табидзе, Тилль, Пауревич (Бизяк, 62), Карп, Игбоун, Сисуев (Алиев, 89).
Спартак – Ребров, Ещенко, Кутепов, Джикия (Боккетти, 82), Мельгарехо, Тимофеев, Фернандо, Глушаков (Пантелеев, 65), Попов, Луис Адриано (Зе Луиш, 71), Ханни.
Огоҳлантиришлар: Тилль (56), Попов (70), Пуцко (72), Сысуев (78), Кутепов (86), Аликин (89).

Top