Ўзбекистон Қозоғистон унининг асосий харидорларидан бирига айланди
Ўзбекистон Қозоғистон унининг энг йирик харидорларидан бирига айланди. Бундан Energyprom.kz маълумотлари дарак бермоқда.
2018 йил январь-сентябрь ойларида Қозоғистон тегирмончилари 3,05 млн тонна маҳсулот ишлаб чиқаришди. Талаб 99,9 фоизга қопланди (импорт 0,1 фоиздан ошмаган). Барча ун ресурсларининг 55,8%и экспортга тўғри келди (ишлаб чиқариш + импорт) - 1,4 млн тонна ун, бир йил аввалгидан 4,1%га кўп. Ресурсларнинг 44,2 фоизи - 1,1 млн тонна, ички бозорларда сотилишга қолган, бу ўтган йилнинг январь-августига нисбатан 4,4%га кўпдир.
2007 йилда Қозоғистон унни экспорт қилиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади ва бу позицияни 2010 йилгача ўзида сақлаб қолди. Кейинчалик бир қатор сабаблар, жумладан, қўшни мамлакатлар томонидан ўз бозорларини фаол ҳимоя қилиниши ва Қозоғистон маҳсулотини ташишдаги қийинчиликлар туфайли етакчилик йўқотилди.
2018 йил январь-август ойлари якунларига кўра, Қозоғистон унининг асосий импортчиси Афғонистон бўлди - 854,94 минг тонна. Бироқ, бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 6,3%га кам, сабаби аввалроқ Ўзбекистон Қозоғистонни ушбу бозордан чиқариб юбораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Аммо, Ўзбекистоннинг ўзи иккинчи ўринни эгаллаб турибди - сегментда Қозоғистон унининг умумий экспортидан 32,5%, 464,56 минг тонна. Бу ўтган йилга нисбатан 25,2%га кўп.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024