Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунлардан устав фондларининг энг кам миқдорлари чиқариб ташланади
Адлия вазирлиги тегишли тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқди, у Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида муҳокама қилинмоқда.
Norma’нинг ёзишича, айни пайтда қонун ҳужжатларида айрим ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахсларнинг энг кам устав фонди тўғрисидаги талаблар белгиланган.

Бу ҳолат ҳозирги тамойилларга жавоб бермай қолди. Хусусан, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши шарт. Шу сабабли АЖдаги устав фондининг энг кам миқдори 1 600 млн сўм даражасида этиб белгиланди. Кейин эса давлат раҳбари идораларнинг уни 400 млн сўмгача пасайтириш тўғрисидаги таклифларини маъқуллади. Ҳар бир ана шундай ўзгартириш бўйича қонунга тузатишлар киритиш зарур.
Давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш йўналиши танлангани инобатга олинган ҳолда, жадвалда кўрсатилган қонун ҳужжатларидан устав фондининг энг кам миқдори тўғрисидаги талабларни чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.
Бу муассисларга устав фонди миқдорини уставда қайд этиб, унинг қандай бўлишини мустақил равишда белгилаш имконини беради. Бироқ устав фондининг энг кам миқдори лицензия талаби сифатида қайд этилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда қуйидагиларни лицензиялашда ана шундай шартлар амал қилади:
• банк фаолияти (камида 100 млрд сўм);
• микрокредит ташкилотлари (камида 2 млрд сўм);
• ломбардлар (камида 500 млн сўм);
• суғурта фаолияти (суғурта фаолияти турларига қараб табақалаштирилган);
• этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш (камида 10 000 ЭКИҲ);
• лотереялар ташкил этиш бўйича фаолият (камида 200 млн сўм);
• «кириш ва чиқиш туризми» йўналиши бўйича фаолият (камида 400 ЭКИҲ).
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:37 / 26.02.2025
Қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланиши таъминланади
20:34 / 04.03.2022
Қонунийликни бузган бир нафар судья лавозимидан озод этилди, беш нафар судья интизомий жазога тортилди
14:10 / 02.09.2020
Ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритилди. Янги ҳарбий унвонлар жорий этилди
19:00 / 04.08.2019