Ўзбекистон | 14:10 / 02.09.2020
49622
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритилди. Янги ҳарбий унвонлар жорий этилди

Тегишли 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сон Қонун эълон қилинди.

Фото : KUN.UZ

Ўтган йил янгиланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида низом тасдиқланган. У Президентнинг қарори – қонуности ҳужжати билан тасдиқланган. 
 
Norma’нинг ёзишича, шу муносабат билан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» ва  «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар киритилди. Уларга киритилган тузатишлар турлича юридик кучга эга ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштирди.
 
Хусусан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • сержантлар таркибининг янги ҳарбий унвонлари: қўшин унвонлари – III, II ва I даражали сержант ва кема таркибидаги унвонлар – старшина ва III даражали старшина. Уларни бериш ва улардан маҳрум қилиш шартлари баён этилган;
  • контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишнинг анча аниқ қоидалари;
  • ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ундан бўшатишнинг аниқ мезонларини белгилаш;
  • ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидаларини белгилайдиган шахслар доирасини ўзгартириш – уларга ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари киради (илгари – фақат Мудофаа вазирлиги) ва ҳ.к.

 Қонун 26.08.2020 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид