11:13 / 13.11.2018
12784

Қозоғистонда янги байрам пайдо бўлди

Фото: mod.gov.kz

Қозоғистонда яна бир байрам пайдо бўлди.

Қозоғистон Республикаси бош вазири Бакитжан Сагинтаев томонидан имзоланган ҳукумат қарорига кўра, 20 декабрь куни республикада Давлат фельдъегерлик хизмати куни нишонланади.

Давлат фельдъегерлик хизмати 1991 йил декабрь ойи охирида ташкил этилган. У давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органлари, давлат идоралари ва олий ҳарбий қўмондонликнинг муҳим, махфий ҳамда ҳукумат корреспонденцияси етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, бошқа суверен давлатларнинг шу каби хизматлари билан ўзаро алоқаларни мувофиқлаштириши керак.

Top