Террорчига қаршилик кўрсатган бошпанасиз эркакка 130 минг доллар йиғиб берилди
Австралияда полициячиларга кўмак кўрсатиб, супермаркетда ишлатилувчи аравача ёрдамида террорчини ушлашда ёрдам берган бошпанасиз эркакка катта миқдорда пул йиғиб берилди.
Гап Мельбурнда 9 ноябрда содир этилган теракт ҳақида бормоқда. Ўшанда 30 ёшли, Ҳасан Халиф Шерали исмли эркак савдо маркази биносига газ баллонлари ортилган автомобилда бостириб кириб, ёнғин чиқарган ва одамларга пичоқ билан ҳужум қилган. Ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Террорчи полициячилар томонидан бартараф этилган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Шаҳар аҳолисининг эътиборини жиноятчини тўхтатишга уринган эркак тортган. Воқеа жойидан олинган видеода эркак аравача ёрдамида террорчининг йўлини тўсиб, унга қочиб кетишга йўл бермаётганини кўриш мумкин бўлган.
Аниқланишича, жиноятчига тўсқинлик қилган шахс Майкл Рожерс исмли, 46 ёшли уйсиз эркак бўлиб, у савдо маркази ёнидаги кўчада яшайди. Маҳаллий хайрия жамғармаси эркакка миннатдорлик сифатида маблағ йиға бошлаган ва ҳозирга келиб Рожерс учун 130 минг доллар йиғишга муваффақ бўлинган.
Эркакнинг ўзи эса бир ғойибона куч таъсирида ҳаракат қилганини айтган. Эркак ижтимоий тармоқларда “Аравача одам” деб ҳам атала бошланган.
«Рожерс пулни олишдан аввал уни тўғри мақсадда қўллаш учун молиявий саводхонликдан сабоқ олишига тўғри келади, чунки, эҳтимол, у аввал ҳаётида бундай катта пулни кўрмаган», – деб айтган хайрия ташкилоти раҳбари.
Мавзуга оид
18:15 / 21.11.2024
Австралияда 16 ёшдан кичкиналар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланади. Технологик компанияларга катта жарималар таҳдид солмоқда
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024