Жаҳон | 07:44 / 13.11.2018
11259
1 дақиқада ўқилади

«Ўргимчак-одам» яратувчиси Стэн Ли вафот этди

Фото: Getty Images

Ўргимчак-одам, Халк ва Икс одамлар тўғрисида комикслар яратган америкалик ёзувчи Стэн Ли 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда TMZ нашри Лининг қизига асосан хабар бермоқда.

Ёзувчи Лос-Анжелесдаги тиббий марказда вафот этган. Нашр маълумотларига кўра, Ли бир неча йиллар давомида оғир касалликлардан азият чеккан, жумладан, пневмония ва кўриш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган.

Стэн Ли америкалик ёзувчи, муҳаррир ва кўплаб комикслар яратувчиси бўлган. У Ўргимчак-одам, доктор Стрэнж, Халк, Темир одам ва бошқа машҳур қаҳрамонларни яратди.

1994 йилдан 2018 йилгача ёзувчи Marvel студияси фильмларида роллар ижро этган. Бундан ташқари, у «Капитан Америка», «Икс одамлар», «Ўргимчак одам» ва бошқа кўплаб фильмлар продюсерига айланди.

Фото: AP Photo / Scott Eisen

Мавзуга оид