14:32 / 14.11.2018
8122

Наманганда юк автомобиллари бортларига ҳушёрликка ундовчи баннерлар ўрнатилмоқда

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБнинг ташаббуси билан вилояти ҳудудида юк автомобиллари бортларига ҳушёрликка ундовчи баннерлар ўрнатилиши йўлга қўйилди. 

Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ

Уларда ҳайдовчиларга “Йўл фазо эмас”, “Ҳаёт тезликдан муҳимроқ”, “Ҳайдовчи, пиёдани кўрганда тезликни камайтир”, “Рулда телефонда гаплашма”, “Тезликни оширма! Ҳаётингни давом эттир” каби мазмундаги эслатмалар битилган. 

Шунингдек, “Қамчиқ” довонига ҳайдовчиларни огоҳлантирувчи “Чарчадингми, тўхтаб дам ол ва ҳаёт йўлингда давом эт!”, “Бирдан тормоз босма”, “Хавфли бурилиш” каби мазмундаги  20 га яқин катта ўлчамдаги баннерлар ўрнатилди. 

Бундан кўзланган мақсад вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш орқали фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Шуни таъкидлаш жоизки, аксарият йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқишига ҳаракат иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликлари сабаб бўлади. Шундан келиб чиқиб, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ барча ҳаракат иштирокчиларини йўлларда ҳаракатланиш вақтида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақиради.  

Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ

Дониёрбек Мўйдинов, 
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори, капитан.

Top