АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 12,9 фоизга ўсди
Open Doors халқаро таълим ташкилоти ҳисоботи маълумотларига кўра, 2018 йилда Қўшма Штатлардаги хорижий талабалар сони бир миллиондан ошиб, 1,5 фоизга кўпайди ҳамда 1,94 миллионлик янги максимумга етди.
АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони ўтган йилга нисбатан 12,9 фоизга ошиб, 570 нафарни ташкил қилди. Уларнинг деярли 50 фоизи бакалавр даражасини олиш бўйича дастурларда, қолганлари магистр даражаси учун ёки даражасиз, тил ўрганиш каби йўналишларда таълим олади.
Халқаро таълим институти (IEE) ва АҚШ Давлат департаментининг Таълим ҳамда маданият масалалари бюроси (ECA) томонидан 13 ноябрда эълон қилинган 2018 йилги Open Doors ҳисоботи халқаро таълимнинг АҚШ олий таълим тизимига таъсири, 2017 йилда Қўшма Штатлардаги чет эллик талабалар сони ва йўналишлари таҳлили, шунингдек, 2016/17 йилларда чет элда академик таълим олган АҚШ талабаларини ҳисобга олади.
Қўшма Штатлар бутун дунё бўйлаб хорижий талабалар сони бўйича ҳамон биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
21:16
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
09:51
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
15:16 / 05.10.2024