Дунёдаги энг қиммат кўчалар рейтингида етакчи ўзгарди
Беш йил ичида биринчи марта Нью-Йоркдаги Бешинчи авеню дунёдаги энг қиммат кўча номини йўқотиб, бу борада Гонгконгдаги Козуэй-Бейни (Causeway Bay) ўзидан олдинга ўтказиб юборди. Бу ҳақда РБК қимматбаҳо кўчмас мулк бозорида консалтинг билан шуғулланувчи Cushman & Wakefield компанияси ҳисоботига асосланиб хабар бермоқда.

Фото: Paul Yeung / Bloomberg

Фото: Craig Warga / Bloomberg
Бешинчи авенюдаги ўртача ижара ставкаси ўтган йил билан таққослаганда йилига бир квадрат метр учун 28,262 минг евродан 20,733 минг еврога тушди.
Козуэй-Бейда ўртача ижара ставкасининг бироз пасайишига қарамасдан, унинг миқдори рейтинг аввалги етакчисидан юқори даражада қолди ва йилига бир квадрат метр учун 24,606 минг еврога тенг бўлди.
Рейтингда учинчи ўринни Лондондаги Нью-Бонд-стрит йилига бир квадрат метр учун 16,071 минг евролик ижара ставкаси билан эгаллади. У Европанинг энг қиммат кўча номига эга.

Фото: Simon Dawson / Bloomberg
Шунингдек, дунёдаги энг қиммат кўчалар илк ўнталигига қуйидаги кўчалар кирди:
• Париждаги Елисей майдонлари (йилига бир квадрат метр учун ижара ставкаси 13,992 минг евро)
• Миландаги Виа Монтенаполеоне (13,5 минг евро)
• Токиодаги Гиндза мавзеси (11.232 минг евро)
• Сиднейдаги Питт-Стрит-Молл (8882 евро),
• Сеулдаги Мёндон кўчаси (8364 евро)
• Цюрихдаги Банхофштрассе (7872 евро)
• Венадаги Кольмаркт (4740 евро).
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Доналд Трамп учинчи бор АҚШ президенти этиб сайланиши мумкинми?
Жаҳон | 19:49
-
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди
Жамият | 18:55
-
Temu Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаши кераклиги маълум қилинди
Ўзбекистон | 18:53
-
Шавкат Мирзиёев: «Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон қилиш учун тарихий имконият турибди»
Ўзбекистон | 18:52
Мавзуга оид

18:46 / 26.09.2018
Пойтахтда кўчаларни ёритиш тартибга солинади

14:14 / 24.09.2018
Гонгконгда Хитойдан ажралиб чиқишни хоҳлаган партия тақиқлаб қўйилди

13:46 / 07.08.2018