Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда Интерполнинг собиқ раҳбари йўқолиши бўйича тергов иши ёпилди
Франция полицияси Интерполнинг собиқ раҳбари Мэн Хунвэйнинг йўқолиши бўйича олиб борилган тергов ишини якунлади.
Тергов Интерпол бош қароргоҳи жойлашган Лион шаҳри полицияси томонидан олиб борилган. Маълумотларга кўра, тергов жиноят Франция ҳудудида содир этилганига ишора қилувчи бирор-бир далил топмаган. Шунингдек, Хунвэйнинг рафиқаси турмуш ўртоғи йўқолгандан кейин хитойчада таҳдидлар билдирилаётган телефон қўнғироқлари олганининг ҳеч қандай исботи топилмаган.
Октябрь бошида Францияда Хунвэйнинг йўқолиши билан боғлиқ тергов бошланган. Унинг йўқолгани ҳақида рафиқаси хабар қилган. Аёл эри 29 сентябрдан алоқа чиқмаётганини ҳамда ижтимоий тармоқлар ва телефон орқали таҳдидлар олганини таъкидлаган.
Хунвэй таътили вақтида ўз ватани Хитойга борганда йўқолиб қолган. Кейинроқ Хитой ҳукумати Хунвэй коррупция ишига алоқадорлик гумони билан ҳибсга олинганини маълум қилган.
7 октябрда эса Хунвэй Интерпол раҳбари лавозимидан кетишини сиртдан эълон қилган. Унинг ўрнини вице-президент Ким Чон Ян вақтинчалик эгаллаган.
Мавзуга оид
10:08
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026