Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мамаев қамоқда қолади, унга қайтадан айблов эълон қилинди
«Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаевга қайтадан айблов эълон қилинди, деб хабар беради ТАСС.
Нашрнинг манбаси сўзларига кўра, футболчига эълон қилинган дастлабки айблов ҳужжатида техник хатолар бўлган. Шу туфайли, унга «Безорилик» ва «Тан жароҳати етказиш» моддалари бўйича такроран айблов ўқиб эшиттирилган.
Аввалроқ, Москва прокуратураси талабига кўра, футболчи айбланаётган моддалар енгилроғига ўзгартирилиши ва унинг гаров пули эвазига озодликка чиқиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, бу ҳақиқатдан йироқ экани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Александр Кокорин ва Павел Мамаев Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва «НАМИ» ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни дўппослашган эди. Бу можародан бироз олдин эса «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишган. Жабрланганлар турли тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Шундан сўнг, уларга Жиноят кодексининг 116-моддаси «Тан жароҳати етказиш» ва 213-моддаси «Безорилик» бўйича расман айблов эълон қилиниб, суд томонидан 8 декабрга қадар ҳибсга олинган эди. Айбдорларга 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.
Мавзуга оид
11:02 / 28.02.2026
Украина дронлари ҳужумидан кейин Краснодар ўлкасида НҚЗ ёниб кетди
10:25 / 14.11.2025
Новороссийскдаги нефт базасига дрон зарар етказди
13:14 / 01.08.2025
Россиянинг Краснодар ўлкасида қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди
21:00 / 24.05.2025