Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда юк машинаси ағдарилиб кетди
2018 йил 14 ноябрь соат тахминан 03:35ларда Сирдарё вилояти ФВБга ИИБнинг Тезкор навбатчиси томонидан А-373 «Тошкент-Самарқанд» йўналишининг 13-км.да юк автомашинаси йўлдан чиқиб автоҳалокатга учраганлиги юзасидан маълумот келиб тушди, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди навбатчи қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган.
Шундан сўнг, қутқарувчилар йўл транспорт ҳодисаси оқибатида автотранспорт кабинасида қисилиб қолган фуқарони махсус техникалар ёрдамида кабинадан олиб чиқишди.
Жабрланган фуқаро ҳамда йўловчи зудлик билан Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига етказилди ва бу орқали фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026