Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 14 ноябрь куни Хоразм вилояти Янгибозор туманида яшовчи А.Р. ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасини “Отаюрт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 933-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган М.Ғ. бошқарувидаги “Камаз-53215” русумли юк кўтариш автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси, унинг 5 нафар йўловчилари (улардан 2 нафари она ва бола) жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай йўловчилардан бири 2 ёшли қизалоқнинг онаси О.С. вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.